Норвегиялик драматург Генрик Ибсеннинг "Қўғирчоқ уй" номли драмаси асосида тайёрланган "Нора" радиоспектакли ўтган асрнинг 70 йилларида магнит тасмасига туширилган. Ролларни Ўзбек Миллий академик драма театри артислари (жумладан, Ойдин Норбоева, Зикир Муҳаммаджонов ва бошқалар) ижро этишган.

ГЕНРИК ИБСЕН – норвегиялик атоқли драматург, Европа адабиётида “янги драма” оқимининг асосчиси. 1828 йилда Норвегиянинг Шиен шаҳрида таваллуд топган, 1906 йилда вафот этган. Ибсен адабий оламга XIX асрнинг 50-йилларида кириб келган. Унинг дастлабки драмаси қадимги Рим тарихига оид “Катилина” пьесасидир. Ибсен ижодининг биринчи босқичида “Эстротлик Фру Ингер”(1854), “Севги комедияси”(1862), “Тахт учун кураш”(1864), “Бранд”(1865) ва “Пер Гюнт”(1867) каби пьесалари ёзилади. Ижодининг иккинчи – юксалиш даврида ёзилган “Гедда Габлер”(1871), “Қўғирчоқ уй” (1879), “Шарпа”(1881), “Халқ душмани”(1882), “Ёввойи ўрдак”(1884), “Солнес қурувчиси”(1892) каби асарлари жаҳон драматургиясининг энг сара намуналари ҳисобланади. Ибсен драматургиясида замон ва инсон руҳияти эврилишлари теран таҳлил этилиб, Европада “янги драма” ижодий оқимининг шаклланишига асос бўлган. Генрик Ибсен номи “норвегиялик Чехов” дея шарафланади. Бугунги кунга қадар унинг деярли барча асарлари дунё театрларида такрор-такрор саҳналаштирлиган ва экран талқинлари яратилган. Драматургнинг бир неча асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

5 Просмотры
Издатель

Норвегиялик драматург Генрик Ибсеннинг "Қўғирчоқ уй" номли драмаси асосида тайёрланган "Нора" радиоспектакли ўтган асрнинг 70 йилларида магнит тасмасига туширилган. Ролларни Ўзбек Миллий академик драма театри артислари (жумладан, Ойдин Норбоева, Зикир Муҳаммаджонов ва бошқалар) ижро этишган.

ГЕНРИК ИБСЕН – норвегиялик атоқли драматург, Европа адабиётида “янги драма” оқимининг асосчиси. 1828 йилда Норвегиянинг Шиен шаҳрида таваллуд топган, 1906 йилда вафот этган. Ибсен адабий оламга XIX асрнинг 50-йилларида кириб келган. Унинг дастлабки драмаси қадимги Рим тарихига оид “Катилина” пьесасидир. Ибсен ижодининг биринчи босқичида “Эстротлик Фру Ингер”(1854), “Севги комедияси”(1862), “Тахт учун кураш”(1864), “Бранд”(1865) ва “Пер Гюнт”(1867) каби пьесалари ёзилади. Ижодининг иккинчи – юксалиш даврида ёзилган “Гедда Габлер”(1871), “Қўғирчоқ уй” (1879), “Шарпа”(1881), “Халқ душмани”(1882), “Ёввойи ўрдак”(1884), “Солнес қурувчиси”(1892) каби асарлари жаҳон драматургиясининг энг сара намуналари ҳисобланади. Ибсен драматургиясида замон ва инсон руҳияти эврилишлари теран таҳлил этилиб, Европада “янги драма” ижодий оқимининг шаклланишига асос бўлган. Генрик Ибсен номи “норвегиялик Чехов” дея шарафланади. Бугунги кунга қадар унинг деярли барча асарлари дунё театрларида такрор-такрор саҳналаштирлиган ва экран талқинлари яратилган. Драматургнинг бир неча асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.. Видео Nora yoxud Qo’g’irchoq uy. Genrik Ibsen pyesasi. Radiospektakl – Xurshid Davron Kutubxonasi онлайн HD 720 бесплатно в хорошем качестве.

Категория
Драмы
Комментариев нет.